date

«Ал Аҳли» устози Маттиас Яйссле «Насаф»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди

«Ал Аҳли» устози Маттиас Яйссле «Насаф»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди

Элит ОЧЛ мусобақасининг биринчи туридан ўрин олган «Ал Аҳли» – «Насаф» ўйини олдидан Саудия клуби бош мураббийи Маттиас Яйссле матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Германиялик мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа катта интизорлик билан баҳсга тайёрланмоқда. «Барчамиз эртанги ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Ўтган мавсумда бу мусобақада ёрқин хотираларга эга бўлганмиз. Илк ўйинни ўз майдонимизда ва ишқибозларимиз кўз ўнгида ўтказаётганимиздан мамнунмиз. Шу сабабли, янги мавсумни ғалаба билан бошлаб, муваффақиятли чиқишимизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз», — деди Яйссле.

Шунингдек, у рақиб ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: «Албатта, “Насаф”нинг кучли жиҳатларини яхши ўрганганмиз. Бироқ ғалабага эришиш учун асосий эътиборни ўз имкониятларимизга қаратамиз. Бизда ҳам жуда салмоқли устунликлар мавжуд».

Шу билан бирга, таркиб билан боғлиқ муаммолар ҳақида ҳам сўз борди: «Айрим футболчилар миллий терма жамоалар сафидаги баҳсларда жароҳат олишган. Бу мен учун ёқимсиз ҳолат. Бироқ тикланиш учун ҳали бир кеча вақт бор. Қолганлар эса бутун кучини майдонда беришга тайёр», — деди 37 ёшли мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Ал Аҳли» – «Насаф» учрашуви 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:15 да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ал Аҳли» устози Маттиас Яйссле «Насаф»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди