date

Том Аспиналл: «Фақат дивизионни тозаласамгина боксга ўтаман»

Том Аспиналл: «Фақат дивизионни тозаласамгина боксга ўтаман»

UFC’нинг 32 ёшли чемпион ҳужумчиси Том Аспиналл ўз келгуси режалари ҳақида фикр билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча у фақатгина октагондаги ғалабаларга йўналган ва боксга ўтиш масаласи кун тартибида эмас.

«Очиғини айтсам, ҳозирда боксга ўтиш ҳақида ўйламадим ҳам. Менинг асосий мақсадим – ўз дивизионимдаги барча рақибларни мағлуб этиб, тозалаш. Фақат шундан кейингина, яъни менга муносиб рақиб қолмаса, боксни эҳтимолий йўналиш сифатида кўриб чиқишим мумкин», – деди Аспиналл «Bloody Elbow» нашрига берган интервьюсида.

Аспиналлнинг бу сўзлари мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Чунки сўнгги йилларда кўплаб UFC юлдузлари, жумладан, Конор Макгрегор ёки Фрэнсис Нганну катта пул ва янги имкониятлар излаб боксга йўналгани маълум. Бироқ инглиз жангчиси ҳозирча бундай йўлни ўз режаларига қўшмаганини очиқ-ойдин билдирди.

Шу билан бирга, чемпионнинг эътибори навбатдаги жангга қаратилган. 25 октябрь куни Абу-Дабидаги «UFC 321» турнири доирасида у франциялик Сирил Ганга қарши октагонга кўтарилади. Бу беллашув оғир вазн тоифасидаги энг кутилган жанглардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Том Аспиналл бу жангда ўз камарини ҳимоя қилиш билан бирга, ўзини дунёдаги энг кучли жангчилардан бири сифатида яна бир бор намойиш этишни мақсад қилган. Унинг айтишича, ҳозирги режаларида асосий мақсад – фақат UFC’да ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Том Аспиналл: «Фақат дивизионни тозаласамгина боксга ўтаман»