date

“Арсенал” сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)

“Арсенал” сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)

Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган энг муҳим баҳс Лондон шаҳрида бўлиб ўтди. “Эмирейтс” аренасида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари майдонга тушишди ва драмага бой беллашув 1:1 ҳисобида ниҳоясига етди.

Учрашув бошланиши биланоқ Гвардиола шогирдлари устунликка эришишди. Тўққизинчи дақиқада Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзининг жамоаси учун ҳисобни очди. “Шаҳарликлар” ўйинда ташаббусни қўлга олиб, бир қатор хавфли ҳужумлар уюштиришди. Бироқ “тўпчилар” ҳам жавобсиз қолмади ва қанотлар орқали тезкор ҳужумлар билан рақиб дарвозасига хавф солишди.

Иккинчи таймда Артета жамоаси майдонда фаолликни оширди. Мартинелли, Сака ва Эзе каби ҳужумчилар захирадан майдонга тушиб, рақиб ҳимоясига янада кўпроқ босим ўтказди. Бир неча хавфли зарбаларга қарамай, “Арсенал” мухлислари узоқ вақт давомида голни кутишга мажбур бўлишди.

Ниҳоят, учрашувнинг 90+3-дақиқасида бразилиялик Габриэл Мартинелли ўз жамоасини мағлубиятдан қутқарди. Унинг кучли ва аниқ зарбаси “Сити” дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ожиз қолдирди. Шу тариқа, баҳс драматик тарзда дуранг билан якунланди.

Арсенал - Манчестер Сити 1:1

Гол: Эрлинг Холанд (9, 0:1), Мартинелли (90+3, 1:1).

Арсенал: Райя, Калафьори, Магальяэс, Салиба, Тимбер (Мартинелли, 46), Райс, Субименди (Москера, 90+7), Мерино (Эзе, 46), Троссард, Гёкереш, Мадуэке (Сака, 46).

Захирадагилар: Аррисабалага, Льюис-Скелли, Уайт, Нванери, Нергор.

Манчестер Сити: Доннарумма, Гвардиол, Диаш, Ҳусанов (Нунеш, 46), О'Райли (Стоунз, 87), Родри, Рейндерс, Фоден (Аке, 68), Силва, Доку (Савиньо, 87), Холанд (Гонсалес, 76).

Захирадагилар: Траффорд, Льюис, Бобб, Мукаса.

Огоҳлантириш: Бернарду Силва (36), Доннарумма (77).

Бу натижа орқали “Арсенал” ва “Манчестер Сити” биттадан очкога эга бўлишди. Ҳар икки жамоа ҳам чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида ўз мақсадлари сари йўл олишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Арсенал” сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)