Вадим Абрамов «Пахтакор»га мағлуб бўлган ўйин ҳақида нималар деди?

1 дақиқа ўқиш7.3K
Вадим Абрамов «Пахтакор»га мағлуб бўлган ўйин ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида «Пахтакор» ва «Динамо» ўртасидаги драматик тўқнашув 0:0 ҳисобида якунланиб, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди. Охир-оқибат «шерлар» ҳал қилувчи зарбаларда устун келиб, финалга йўл олди. Самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов баҳсдан кейин матбуот анжуманида қатнашиб, учрашув ва жамоа ҳолати ҳақида батафсил фикр билдирди.

«Ҳисоб очилмаган бўлса ҳам, ўйин мухлислар учун жуда қизиқарли бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик, аммо иккинчи бўлимда ўйинимиз пасайди. Кейин эса «Пахтакор»нинг "класс"и ва тажрибаси ўз сўзини айтди. Пенальтилар сериясида рақиб яхшироқ ҳаракат қилди, биз эса «лотерея»да хато қилдик. Шунга қарамай, йигитларимдан миннатдорман – улар кучли рақибга қарши охиригача курашди», – деди Абрамов.

Унинг сўзларига кўра, мағлубиятни қандай йўл билан қабул қилишнинг фарқи йўқ: «Асосий вақтда ёки қўшимча бўлимларда ютқазиб қўйганимизда ҳам натижа ўзгармас эди. Тарихда «Пахтакор» ярим финалда «Динамо»ни енггани қолади, холос. Биз учун эса бу – ўтмиш. Энди Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўрамиз. Ҳали мавсум якунига қадар 9та ўйинимиз бор ва барчаси ўз қўлимизда».

Абрамов жамоанинг кетма-кет мағлубиятларидан кейинги руҳий аҳволига ҳам тўхталиб ўтди: «Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилишимиз керак. Акс ҳолда мавсум биз учун омадсиз кечади. Профессионаллик шундай вазиятларда синовдан ўтади. Биз ҳали ҳам курашдамиз ва йўлдан қайтмаймиз».

Пенальтилар масаласига алоҳида эътибор қаратган мураббий: «Бу фақат ўзбек футболчиларига тегишли муаммо эмас. Марко ҳам бугун гол ура олмади. Пенальти – катта босим остидаги жараён. Дунё юлдузлари ҳам – Баджо, Месси – шундай ҳолатларни бошдан кечирган. Машғулотлардаги муваффақият майдонда ҳам такрорланади деган қоида йўқ. Шу сабабли бундай вазиятларда хато қилиш табиий», – дея таъкидлади у.

Мураббийнинг фикрича, «Динамо» Суперлигада ҳали имкониятлардан маҳрум эмас. У жамоа олдидаги ўйинларда кучли рақобат кўрсата олишига ишонч билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?