Жоб Беллингем ёзда "Сандерленд" клубидан Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ўтди. Бундеслиганинг дастлабки етти турида у фақат икки марта асосий таркибда майдонга тушди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, Дортмунд клуби Беллингем учун ўйин амалиётининг етишмаслигини инобатга олиб, қишда уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда. 20 ёшли ярим ҳимоячига "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхем" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Беллингемнинг Англияга қайтиш эҳтимоли борлиги таъкидланмоқда. Унинг трансфер нархи Transfermarkt мутахассислари томонидан 30 миллион евро сифатида баҳоланмоқда.
Жоб Беллингем 2023 йил ёзида Германияга кўчиб ўтган. Унга қизиқаётган жамоалар қишда уни сафларига қўшиб олмоқчи.
Беллингем келаси ойлар ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" Жоб Беллингем учун 30 млн евро таклиф қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар