
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси бош мураббийи Нико Ковач ҳужумчиси Серу Гирассини сўнгги пайтларда гол уриш ва голли узатмалар қилишда қийинчиликка дуч келганига қарамай, ҳимоя қилди.
"Албатта, мен ҳам унинг ҳозирда гол ура олмаётганини кўряпман. Бу одатий ҳол. Шундай вазиятлар бўлиб туради.
Шунга қарамай, у биз учун жуда муҳим футболчи. Ҳар қандай футболчининг фаолиятида маълум бир ижодий танаффус юз бериши эҳтимоли бор эди", - деди Ковач душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Гирасси жорий мавсумда клуб даражасида ўтказилган 11 та расмий ўйинда 6 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширган. У сўнгги марта 1 октябр куни Чемпионлар лигаси доирасида "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда (4:1) гол урган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар