
Лондоннинг "Челси" клуби собиқ бош мураббийи Грэм Поттер янги иш ўрнини топди. Британилик мутахассис Швеция терма жамоасини бошқаришга тайинланди.
Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Поттер ушбу лавозимга Йондал Томассон истеъфосидан сўнг тайинланди.
Томассон жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятсизлик туфайли тарк этган эди. Натижада, Скандинавия жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Қайд этиш керакки, Поттер Швеция чемпионатида ишлаш тажрибасига эга. У узоқ вақт давомида "Эстерсунд" клубини бошқарган.
Шунингдек, "Суонси", "Брайтон", "Челси" ва "Вест Хэм" клубларида ҳам мураббийлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар