date

Ямал ва Педри Карвахални ижтимоий тармоқлардаги обуналаридан чиқарди

Ямал ва Педри Карвахални ижтимоий тармоқлардаги обуналаридан чиқарди
Ўтган дам олиш куни Мадриднинг "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасида "Эл-Класико" учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйин "Сантьяго Бернабеу" стадионида ташкил этилиб, мезбонлар 2:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.

Footmercato хабарига кўра, ушбу принципиал учрашувдан сўнг "Барселона" футболчилари Ламин Ямал ва Педри "Реал" ҳимоячиси Дани Карвахални ижтимоий тармоқлардаги обуналаридан чиқарган. Карвахал ҳам ўз навбатида ватандошларини обуналаридан олиб ташлаган.

Ла Лига чемпионатининг ўн туридан сўнг "Реал" 27 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Барселона" эса 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ямал ва Педри Карвахални ижтимоий тармоқлардаги обуналаридан чиқарди