Реал Мадрид Карвахалга ўринбосар қидирмоқда: Моуринёнинг собиқ шогирди рўйхатда

Испаниянинг Реал Мадрид клуби жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан сардори Дани Карвахаль ўрнига муносиб номзодларни кўриб чиқмоқда. Турли ОАВ хабарларига кўра, клуб ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш учун учта асосий вариантни шакллантирган. Қизиқарлиси, асосий номзодлар Англия Премер-лигаси билан боғлиқ бўлиб, улардан бири Хосе Моуриньо даврида Манчестер Юнайтед сафига келиб қўшилган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Sport нашрининг ёзишича, Манчестер Юнайтед ҳимоячиси Диого Далот Мадрид клуби қизиқишлари доирасида турибди. Хосе Моуриньо 2018-йилда ватандошини 22 миллион евро эвазига ФК Порто клубидан Англияга олиб келган эди. Ҳозирда 27 ёшли Далот ҳам ўнг, ҳам чап қанотда бирдек ҳаракат қила олади. Унинг манкунианликлар билан шартномаси 2028-йилгача амал қилади ва клуб уни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас.
Иккинчи вариант сифатида Тоттенхем аъзоси Педро Порро тилга олинмоқда. Бироқ, Ас нашри хабарига кўра, 26 ёшли футболчининг трансфер нархи Реал Мадрид учун жуда қимматлик қилиши мумкин. Тоттенхем 2023-йилда Sportинг КП клубига Порро учун 40 миллион евро тўлаган эди. Ҳозирда Лондон клуби ўз етакчисини арзон нархга сотиш ниятида эмас.
Учинчи ва энг арзон вариант — клуб академияси тарбияланувчиларига ишонч билдириш. Реал Мадрид ёшлар жамоасидаги Жесус Фортеа ва Давид Жименез каби иқтидорлар Трент Алехандер-Арнолд трансфери амалга ошгунга қадар захира варианти сифатида кўрилмоқда. Фортеа келажак юлдузи сифатида эътироф этилаётган бўлса, Жименез аллақачон асосий жамоа машғулотларига жалб этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!