
"Спартак" жамоасида аввалги йилларда клуб эгасининг маслаҳатчиси бўлган Франко Камоцци Россия терма жамоасининг ҳозирги даражасини баҳолади. "Менинг фикримча, Россия терма жамоаси мустаҳкам Европа жамоаси ҳисобланади.
Россияда кўплаб истеъдодли ёш футболчилар ва тажрибали ўйинчилар бор, шунингдек, жамоа бошида яхши мураббий турибди. Ўйлайманки, Россия терма жамоаси ҳозирда кўплаб Европа миллий жамоаларидан кучлироқ", - деди Камоцци "РБ Спорт" нашрига берган интервьюсида.
Камоцци шунингдек, Россия терма жамоаси расмий ўйинлар ўтказмаслигига қарамай, юқори даражасини сақлаб қолаётганини таъкидлади. УЕФА ва ФИФА санкциялари туфайли Россия терма жамоаси ҳозирда фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиши мумкин.
Ноябр ойида Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа BetBoom ўйинлари доирасида Перу ва Чили терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Биринчи ўйин 12 ноябр куни Санкт-Петербургда, иккинчиси эса 15 ноябр куни Сочида бўлиб ўтади.
Россия терма жамоаси охирги марта расмий ўйинни 2021 йилнинг ноябр ойида ўтказган эди.
Франко Камоцци Россия терма жамоасини баҳолади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар