date

Рашфорд ўзининг севимли мураббийини айтди

Рашфорд ўзининг севимли мураббийини айтди
"Барселона" футболчиси Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти даврида Уле Гуннар Сульшер билан ишлаган вақтларини эслади. Норвегиялик мутахассис "қизил иблислар" бош мураббийи лавозимида 2018 йил декабридан 2021 йил ноябрига қадар фаолият олиб борган.

"Уле – ажойиб инсон. У билан ишлаш менга ҳам, ўша даврдаги "Манчестер Юнайтед"нинг бошқа ўйинчиларига ҳам жуда ёқарди.

Сульшер қўл остида яхши футбол ўйнадик ва бу давр мен учун ҳам муваффақиятли бўлди. У ҳақида бирор ёмон гап айта олмайман," – деди 27 ёшли футболчи TV 2 Sport телеканалига берган интервьюсида.

Маркус Рэшфорд жорий йил ёзида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, "Барселона" клубига ижарага ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рашфорд ўзининг севимли мураббийини айтди