
Машҳур дарвозабон Ринат Дасаев Матвей Сафоновнинг ПСЖда ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, унинг ПСЖда қолишининг маъноси йўқ. Унинг шартномаси қандай тафсилотларга эга эканини билмайман. Агар у шартномани бекор қила олмаса, уни ижарага беришлари мумкин. Сафоновнинг ПСЖга ўтганини тушунмайман", - деди Дасаев Metaratingsга берган интервьюсида.
Маълумот учун, Сафонов ўтган мавсумда Париж клуби сафида 17 та ўйинда майдонга тушган эди.
Жорий мавсумда эса ҳали бирорта расмий ўйинда иштирок этгани йўқ. Унинг асосий рақобатчиси эса "Лилль" жамоасининг собиқ дарвозабони, франциялик Люка Шевалье бўлиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар