
А Сериясининг тўққизинчи турида Кальяри ўз майдонида Сассуолони қабул қилди. Жамоалар ўйин бошида кўп вақтгача фаол ҳаракат қилмади. 
Биринчи бўлимнинг ягона хавфли вазияти 28-дақиқада юзага келди, аммо Себастиано Эспозито томонидан киритилган гол офсайд сабабли бекор қилинди. 54-дақиқада Арман Льоренте жарима зарбасидан мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди — 0:1. 
Орадан кўп ўтмай, Геннаро Боррелли тўпни дарвоза тўсинига уриб юбoрди. 65-дақиқада эса Андреа Пинамонти жарима майдончаси ичида аниқ зарба бериб, Сассуоло ҳисобини 2:0 кўринишига олиб чиқди. 
73-дақиқада Себастиано Эспозито мезбонларга умид олиб келиб, ҳисобни 1:2 кўринишга ўзгартирди. Якунда Кристиан Вольпато тўпни устунга урди, аммо ҳисоб ўзгармади. 
Сассуоло сўнгги бешта ўйинда учинчи ғалабасини қўлга киритиб, 13 очко билан турнир жадвалида 9-ўринни эгаллади. Кальяри эса кетма-кет бешинчи ўйинда ғалаба қозона олмай, 9 очко билан 14-ўринда қолди. 
Сассуоло сафарда Кальярини мағлуб этди
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 