Педро мавсум охирида Лациодан кетади


Лацио футболчиси Педро Родригес клубни тарк этиш қарорини эълон қилди. Испаниялик футболчи Рим клуби сафидаги жорий мавсумни якунлаб, жамоани тарк этади.
Бу ҳақида у пайшанба куни "Пиза"га қарши ўйиндан кейин маълум қилди. Мазкур ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
"Мен Лационинг Еврокубокларга чиқишини хоҳлайман, кейин эса кетиш вақти келади", – дейди 38 ёшли вингер Фабрицио Романо билан суҳбатда. Педро 2021-йилдан бери "бургутлар" сафида тўп сурмоқда.
У бунга қадар "Рома", "Челси" ва "Барселона" жамоаларида ўйнаган. Каталония клуби тарбияланувчиси бўлган футболчи жорий йилнинг июль ойида 39 ёшга тўлади.
Ҳозирча у мавсум якунидан кейин фаолиятини давом эттириши ёки якунлаши номаълум.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…