
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ҳимоячиси Дани Карвахалнинг тикланиш муддатлари ҳақида маълумот берди.
"Дани Карвахал 7–8 ҳафта майдонга туша олмайди. Уни сабр билан кутиб турамиз", — деди Алонсо журналист Фабрицио Романо орқали. Аввалроқ 33 ёшли футболчининг тизза бўғимида муаммолар аниқлангани ва бунинг оқибатида испаниялик футболчи операция ўтказишга мажбур бўлгани хабар қилинганди. 
Жорий мавсумда "Реал" сардори барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлари қайд этилмаган. 1 ноябрь куни "қироллик клуби" ўз майдонида "Валенсия" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Испания чемпионатининг 11-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 