date

Вильярреал Райони йирик ҳисобда мағлуб этди

Вильярреал Райони йирик ҳисобда мағлуб этди
Ла Лига 11-туридан ўрин олган учрашувда "Вильярреал" ўз майдонида "Райо Валекано"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 22-дақиқасида Жерар Морено Жорж Микаутадзенинг узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб, ҳимоячини чалғитувчи ҳаракати билан четлаб ўтди ва узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади.

Тўп устунга тегиб дарвозага кириб борди – 1:0. Иккинчи бўлим 57-дақиқасида Альберто Молейро тўпни марказдан олиб ўтиб, узоқ масофадан дарвозанинг яқин бурчага зарба берди.

Дарвозабон бу зарбага қарши ҳеч нарса қила олмади – 2:0. Орадан кўп ўтмай, Николас Пепе нозик узатма билан Молейрони жарима майдонига чиқариб юборди.

Молейро зарба бериш ўрнига тўпни Санти Комесаньяга узатди ва Санти дарвоза чизиғидан юқори бурчакка зарба берди – 3:0. 65-дақиқада "Райо Валекано" ҳимояси яна хато қилди.

Флориан Лежён тўпни йўқотиб қўйди ва уни Айосе Перес эгаллаб, ҳимоячидан қочиб, дарвозабонни доғда қолдирди – 4:0. "Райо Валекано" ўйинда бир неча имкониятга эга бўлди, аммо дарвозабон ва устун уларнинг зарбаларини қайтариб юборди.

"Вильярреал" ушбу ғалабадан сўнг "Барселона"ни мусобақа жадвалида иккинчи ўриндан тушириб, ўз ўрнига кўтарилди. "Райо Валекано" эса саккизинчи ўринни бўлишиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вильярреал Райони йирик ҳисобда мағлуб этди