
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Нико Ковач жамоа ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг ўйинлари ҳақидаги фикрларини билдирди. "Беллингем ажойиб спорт формасида.
У жуда яхши жисмоний тайёргарлик ва техникга эга бўлиб, буни яна бир бор "Аугсбург"га қарши ўйинда ярим соат ичида кўрсатди. Ундан шубҳаланмайман.
Ҳатто унинг ривожланиши кутилганидан ҳам тезроқ давом этмоқда", - деди Ковач Sky Sportга берган интервьюсида. Жорий мавсумда 20 ёшли Беллингем барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та самарали узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Беллингемнинг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг