Вулверхэмптон бош мураббийини истеъфога чиқарди

Вулверхэмптон бош мураббийини истеъфога чиқарди

Вулверхэмптон бош мураббийини истеъфога чиқарди
Вулверхэмптон жамоаси бош мураббийи, португалиялик мутахассис Витор Перейра истеъфога чиқди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.

Перейра истеъфоси жорий Англия Премьер-лигаси мавсумидаги омадсиз старт сабабли амалга оширилган. Айни вақтда жамоанинг машғулотларини ёшлар жамоаси мураббийлари Жеймс Коллинз ва Ричард Уокер олиб борад.

"Биз Витор ва унинг жамоасига қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз", - дейилади клуб баёнотида. Англия чемпионатининг 10-тури якунга кўра, "бўрилар" турнир жадвалида икки очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар