date

Реал Овьедо ва Осасуна гол ура олмади

Реал Овьедо ва Осасуна гол ура олмади
Ла Лиганинг 11-турида "Реал Овьедо" ва "Осасуна" жамоалари ўзаро куч синашди, бироқ гол ура олишмади. Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Ильяс Чайра ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлди, аммо дарвозабоннинг ажойиб реакцияси бунга йўл қўймади.

Кейинги реал имкониятни эса томошабинлар бир ярим таймдан кейин кўришди – Федераико Виньяс жарима майдонида рақиб ҳимоячилардан холи ҳолда тўпни дарвоза устунидан бироз нарироққа йўллади. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Натижада, "Реал Овьедо" 8 очко билан 19-ўринга тушиб қолди, "Осасуна" эса 11 очко билан 15-ўринда қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Овьедо ва Осасуна гол ура олмади