Боруссия Брант билан шартномани узайтирди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби немис ярим ҳимоячиси Юлиан Брант билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Брантнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган, клуб раҳбари Себастиан Кел ва мураббий Нико Ковач эса янги келишувни қўллаб-қувватламоқда. 29 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 13 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби немис ярим ҳимоячиси Юлиан Брант билан янги шартнома имзолашга қарор қилди. Бу ҳақда Sky Germany хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Брантнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Клуб раҳбари Себастиан Кел ва мураббий Нико Ковач футболчининг шартномасини узайтиш тарафдори бўлмоқда.
Айниқса, Ковач бош мураббийликка келганидан сўнг Брантнинг ўйин даражаси сезиларли даражада ошган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи клуб витсе-капитанларидан бири саналади.
У бошланғич таркибда майдонга тушмаса ҳам, сўнгги ҳафталарда захирадан тушиб, муҳим роль ўйнамоқда. Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи барча мусобақаларда 13 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.































Изоҳлар 0
…