
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Берлиннинг "Унион" жамоасига қарши ўйинда (2:2) дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Тажрибали футболчи биринчи гол эпизодида хато қилганини тан олди.
"Биринчи гол эпизодида нотўғри қарор қабул қилдим. Иккинчи голга келганда эса рақиб иккинчи тўпни ютиб олди.
Бу рақибга қарши ўйнаш қийин бўлди, айниқса чоршанба кунидан кейин. Бироқ биз тез орада ғалабаларга қайтамиз деб ишонамиз.
Умуман олганда, бу ёмон тур эмас: биз бир очко олдик, рақиблар эса йўқ. Ҳозирда бизда олти очко устунлик бор", - деди Нойер Goal порталига.
Маълумки, "Бавария" ушбу мавсумда илк бор ғалаба қозона олмади. Бунгача мюнхенликлар барча мусобақаларда ўтказилган 16 ўйиннинг барчасида зафар қучган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар