date

"Байер" мураббийи йирик ғалабага изоҳ берди

"Байер" мураббийи йирик ғалабага изоҳ берди
Леверкузеннинг "Байер" жамоаси бош мураббийи Каспер Юлманн Бундеслиганинг 10-турида "Ҳайденҳайм" устидан эришилган 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. "Фармацевтлар" рақибни енгишда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келишмади.

"Тезкор гол бизга жуда ёрдам берди. Ўша дақиқадан бошлаб жамоа босимни тўхтатмади. Учрашув давомида юқори суръатда ўйнадик. Натижадан мамнунмиз, аммо ҳали ўсиш имкониятларимиз бор", - деди мураббий Бундеслига матбуот хизмати орқали.

Мазкур ғалабадан сўнг "Байер" ўз очколарини 22 тага етказиб, Германия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. Леверкузен клуби пешқадам "Бавария"дан олти очкога орқада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Байер" мураббийи йирик ғалабага изоҳ берди