date

Экитике: Слот фақат ёрдам бермоқчи


“Ливерпул” марказий ҳужумчиси Уго Экитике, мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слотнинг талабларига муносабат билдирди. “Баʼзан ўзингни жаҳлдор ҳис қиласан, бу бироз асабийлаштиради.

Аммо мен биламан, Слот менга ва жамоага фақат яхшиликни хоҳлайди. У фақат ёрдам бермоқчи, шунинг учун мен буни салбий қабул қилмайман”, — дея футболчининг сўзларини келтиради The Telegraph.

Франциялик ҳужумчи ушбу ёзда Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан “Ливерпул”га ўтган эди. Трансфер қиймати 95 миллион еврони ташкил этди.

У “қизиллар” сафида барча мусобақаларда 15 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди. Бугун, 9-ноябр куни, “Ливерпул” Англия Премьер Лигасининг 11-тури доирасида сафарда “Манчестер Сити”га қарши беллашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Экитике: Слот фақат ёрдам бермоқчи