
Италия А Сериясининг 11-турида Римнинг "Лацио" жамоаси сафарда "Интер"га имкониятни бой берди. "Қирғийлар" бош мураббийи Маурисио Сарри учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
У "Интер"нинг ўйинини эътироф этган ҳолда ҳакамликни танқид қилишдан ўзини тийиб қолмади. "Биз характер ва менталитет бўйича "Интер"дан қолишмаймиз.
Жамоам ўсишда давом этмоқда. Ҳакамликка келсак, у ўйиннинг натижасига таъсир қилмаган бўлса-да, "Интер"нинг айрим қўполликлари сариқ карточкага лойиқ эди.
Сўнгги вақтларда ҳакамлик сифати сезиларли даражада пасайиб кетмоқда", - дейди Сарри fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида. Кейинги тур доирасида "Лацио" 23-ноябр куни ўз майдонида "Лечче" жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.