5 482
Жаҳон чемпионатида дуранг натижалар бўлмайди. Футбол жамоатчилиги буни қандай қабул қилмоқда?
Германия терма жамоасининг собиқ сардори, «Бавария» ва «Челси» клуби собиқ яримҳимоячиси Михаэль Баллак ФИФА томонидан ЖЧ иштирокчилари сони 32тадан 48тага етказилишига муносабат билдирди.
«Бу масъулиятсизлик белгиси. Улар футболнинг ривожига ҳужум қилишди.
Албатта бу қарор бир овоздан қўллаб қувватланди», дея кинояли изоҳ берган Баллак.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА 2026 йилдан бошлаб жаҳон чемпионатларида иштирок этувчи жамоалар сонини 32тадан 48тага, гуруҳлар сонини эса 8тадан 16тага оширилгани ҳақида қарор қабул қилганди.
Ҳозирча янги турнир қандай кўринишда бўлиши номаълумлигича қолмоқда. Терма жамоалар сони ошгани туфайли турнирга мезбонлик қиладиган давлатда стадионлар ва меҳмонхоналар етарлича кўп бўлиши керак. 2026 йилги ЖЧ мезбони бўлиш учун асосий даъвогар АҚШ ҳисобланади. Шунингдек, тарихда илк марта мундиал 3 давлат бўйлаб ўтказилиши ҳам мумкин.
Гуруҳларда дуранг натижалар бўлмайди, асосий вақтда дуранг қайд этилса, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади, кейинги босқичга 16 гуруҳдан 32 жамоа йўл олади. Шу билан бирга ФИФА турнир ўтказиладиган кунлар сонини ўзгартирмаслик, дам олиш кунлари аввалгидек қолиши ҳамда финалгача 7та ўйин ўтказилишини таъминлайди.
2016 йилги ЖЧ регламенти ҳозирча ишлаб чиқилмаган, конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилиши ҳам номаълум. Катта эҳтимол билан Африка ва Осиё учун кўпроқ ўрин ажратилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди