date

Флик Рафинья, Хоан Гарсия ва Педри қачон сафга қайтишини айтди

Флик Рафинья, Хоан Гарсия ва Педри қачон сафга қайтишини айтди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жароҳатланган футболчилар сафга қайтиши ҳақида маълумот берди. Якшанба куни "кўк-анорранглилар" "Сельта" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу учрашувда Роберт Левандовски учта гол урди, яна бир гол эса Ламин Ямал ҳисобига ёзилди.

"Ўйлайманки, Рафинья ва Хоан Гарсия кейинги ўйинда майдонга қайтади. Балки Педри ҳам сафга қўшилар, буни кўрамиз", – деди Флик дея унинг сўзларини "The Touchline" нашри келтирди.

Ярим ҳимоячи Педри октябр охиридаги "Эл-Класико"дан сўнг жароҳат олган эди.

Вингер Рафинья ва дарвозабон Гарсия эса сентябр охиридан буён жароҳат туфайли майдонга туша олмаяпти. 22 ноябр куни "Барселона" ўз майдонида "Атлетик Бильбао"ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Рафинья, Хоан Гарсия ва Педри қачон сафга қайтишини айтди