
Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовски "Сельта"га қарши ўйинда муваффақиятли қайтди. У дастлаб 10-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди, сўнгра 37-дақиқада ўйин давомида гол урди.
Шу тариқа, Левандовски Барселона сафидаги умумий голлар сони бўйича клубнинг собиқ юлдузи Неймарни орқада қолдирди. StatMuse хабарига кўра, бразилиялик футболчи клуб сафида 105 та гол урган бўлса, поляк ҳужумчиси айни дамда 107 та голга эга.
Роберт Левандовски 2022 йилда Бавариядан Барселонага ўтган эди. Неймар эса 2013 йилдан 2017 йилгача каталон клубида ўйнаган.
"Барселона" ва "Сельта" ўртасидаги ўйин биринчи бўлим якуннига кўра 3:2 ҳисобида давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар