date

Левандовски фаолиятини якунлаши мумкин


37 ёшли полшалик ҳужумчи ва "Барселона" клуби футболчиси Роберт Левандовски жорий мавсум якунида футболчилик фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, тажрибали ҳужумчи клуб томонидан янги шартнома таклиф қилинмаса, фаолиятини якунлашни ўйламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июн ойигача амал қилади.

Левандовски 2022 йилдан буён "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий Испания чемпионати мавсумида у 9 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол (биттаси пеналтидан) уришига муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Левандовски фаолиятини якунлаши мумкин