date

Киoун: "Дьёкерес Арсенал учун муҳим футболчи"


Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ футболчиси Мартин Киoун швед ҳужумчи Виктор Дьёкерес ҳақида ўз фикрини билдирди. Швед футболчиси "тўпчилар"нинг сўнгги икки учрашувини жароҳати сабаб ўтказиб юборди.

Халқаро тангсоқдан олдинги сўнгги ўйинда Микел Артетанинг жамоаси "Сандерленд" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "Ҳозир ҳаммаси жойида, жамоа АПЛ ва Чемпионлар лигасида етакчилик қилмоқда.

Аммо биз ғалаба қозонишда давом этишимиз керак. Муҳими, барча футболчилар сафда бўлиши лозим, аммо бу борада муаммолар бор.

Асосий қийинчиликлардан бири — Дьёкереснинг йўқлиги. Ҳа, у Холанд даражасидаги ҳужумчи эмас, лекин "Арсенал" учун жуда муҳим футболчи.

Умид қиламанки, жароҳатланган футболчилар яқин орада майдонга қайтади", — дейди Киoун "Arsenal News Channel"га берган интервьюсида. 23-ноябр куни "Арсенал"нинг навбатдаги рақиби "Тоттенҳем" бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Киoун: "Дьёкерес Арсенал учун муҳим футболчи"