
Бавария мавсум бошида Челсидан ҳужумчи Николас Жексонни ижарага олган эди. Сенегаллик футболчи асосий таркибда мунтазам ўрин эгаллаганича йўқ, бироқ Мюнхен клуби ижарани муддатидан олдин бекор қилишни режалаштирмаётгани ҳақида Bild хабар бермоқда.
Шунга қарамай, немис грандлари футболчини сотиб олишни ҳам режалаштирмаган. Шартномада футболчини 65 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти кўзда тутилган, бу шарт Жексон 40 марта асосий таркибда майдонга тушган тақдирда кучга киради.
Ҳозирда 24 ёшли футболчи атиги беш бор асосий таркибда ўйнаган, яна етти ўйинда у захирадан майдонга тушган. Жексон ҳисобида Бавария сафида учта гол ва битта голли узатма мавжуд.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг