date

Дзанйоло: "Терма жамоадан чақирув кутгандим"

Дзанйоло: "Терма жамоадан чақирув кутгандим"
"Галатасарой" жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николо Дзанйоло, ҳозирда ижара асосида "Удинезе" сафида тўп сураётган футболчи, ўзининг мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. 26 ёшли футболчи клуб мавсумида 14 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

"Мен мавсум қандай ўтаётганидан жуда мамнунман. Биз сўнгги ўйинда "Рома"га ютқаздик, лекин биринчи бўлимда яхши ўйнаганимизга қарамай, омад биздан юз ўгирди. Келгусида ҳам шундай давом этамиз, деб умид қиламан", - деди Дзанйоло Sky Sport Italia телеканалига берган интервьюсида.

 Дзанйоло ҳали ҳам "Рома" жамоаси мухлислари билан муаммолар борлигини тан олди.

"Биз қандай хайрлашганимизни ҳисобга олсак, мен уларни тушунаман. Мен яна улардан ўша нишонлаш учун узр сўрайман, лекин ўтмишни орқада қолдиришимиз керак. "Рома" жуда кучли жамоа, улар чемпионлик учун курашни охиригача давом этириши мумкин, деб ўйлайман", - дея қўшимча қилди Дзанйоло.

Италия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.

Футболчилар орасида жароҳатлар мавжуд бўлишига қарамай, бош мураббий Женнаро Гаттузо Дзанйолони терма жамоага чақирмади.

"Мен чақирув кутгандим, жорий ёзда Жаҳон чемпионатида ўйнаш менинг орзуим эди. Аниқки, мен яхши ўйнашим ва ўзимни кўпроқ намоён қилишим керак. Терма жамоада кучли ҳужумчилар бор, рақобат жуда юқори.

Мен шунчаки ишлашда давом этаман. Бизда Жаҳон чемпионатига чиқиш учун зарур барча имкониятлар бор ва бунга эришамиз", - деди Дзанйоло.

Ноябр ойидаги қолган саралаш ўйинларида Италия Молдавия ва Норвегия билан тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дзанйоло: "Терма жамоадан чақирув кутгандим"