
Хави "Барселона" бош мураббийи лавозимидаги фаолияти давомида йўл қўйган асосий хатоси ҳақида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз, каталонияликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси 2021 йилдан 2024 йилгача жамоани бошқарган ва бу даврда Ла Лига чемпионлиги ҳамда Испания Суперкубогини қўлга киритган эди.
"Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимда жамоа ўша пайтдаги паст кутилмалардан чиқишга уринаётган эди. Мен ўйинчиларга юқори талаблар қўйишни бошладим. Аммо асосий хатойим бу стандартларни фақат бир йил давомида ушлаб туриш бўлди", - дейди Хави FC Barcelona News нашрига берган интервьюсида.
Мураббийнинг сўзларига кўра, жамоа совринларни қўлга киритгач, футболчилар ўзларига бўлган талабларни пасайтиришган ва бу натижага зудлик билан таъсир кўрсатган.
Натижада, Хави ўзининг сўнгги мавсумида жамоа ҳеч қандай совринни қўлга кирита олмаганидан сўнг, "Барселона"ни тарк этишга мажбур бўлган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.