
"Бёрнли" клуби футболчиси, тунислик Ханнибал Межбрига Англия Премьер-лигаси интизомий қўмитасидан мухлисга туфургани учун узоқ муддатли дисквалификация таҳдид қилмоқда. Ушбу воқеа бир ой олдин, 18 октябрда, "Бёрнли" ва "Лидс" ўртасидаги ўйиннинг иккинчи бўлимида содир бўлган.
Бу учрашувда "Бёрнли" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўйин якунлангандан сўнг, "Лидс" мухлиси футболчининг ҳаракатидан шикоят қилган ва расмий текширув бошланган.
Агар футболчининг айби исботланса, собиқ "Манчестер Юнайтед" футболчиси олти ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин. Ҳозирда "Бёрнли" жамоаси Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.