
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артетанинг амалдаги шартномаси яна бир ярим йилдан кейин якунланади. Ҳозирча янги келишув бўйича музокаралар олиб борилаётгани йўқ, бироқ "канонирлар" раҳбарияти вазиятдан умуман хавотирда эмас.
TEAMtalk нашри хабарига кўра, испаниялик мутахассис яқин келажакда клубдан кетишни режалаштирмаяпти. Шу боис келишувга эришиш муаммосиз бўлиши кутилмоқда.
Микел Артета 2019-йил охиридан бери "Арсенал"ни бошқариб келмоқда. Айни пайтда унинг жамоаси Англия Премьер-лигасида 26 очко тўплаб, мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
"Манчестер Сити" эса улардан тўрт очкога орқада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.