
Англия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден Сербия миллий жамоасига қарши ЖЧ-2026 саралаш ўйинидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Британияликлар ушбу баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Ўйлайманки, мен яхши ўйин кўрсатдим. Рақиб дарвозаси олдида бир неча имконият яратдим, аммо уларни голга айлантира олмадим. Бу, албатта, ачинарли. Умуман олганда, ўз ўйинимдан мамнунман", — деди футболчи УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.
Ушбу ғалабадан сўнг Томас Тухел шогирдлари 21 очко тўплаб, ўз саралаш гуруҳида етакчиликни мустаҳкамлашди. Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.