Томас Тухелнинг Англия терма жамоаси таркиби сиздирилди: Палмер ва Фоден йўқ

Англия терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби расмий эълон қилинишидан аввал ОАВга сиздирилди. Томас Тухел бошчилигидаги жамоада кутилмаган ўзгаришлар юз бермоқда: хабарларга кўра, Коул Палмер ва Фил Фоден Шимолий Америкадаги турнирга бормайдиган бўлди. Шунингдек, Манчестер Юнайтед ҳимоячилари Луке Шоу ва Гарри Магуире ҳам қайдномадан ташқарида қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Фил Фоден жорий мавсумда Манчестер Сити сафида Пеп Гуардиола қўл остида барқарор ўйин кўрсата олмади ва Англия Премер-лигасида бор-йўғи 7 та гол урди. Челси етакчиси Коул Палмер эса 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урганига қарамай, Тухелнинг якуний рўйхатига кирмаган. Бу қарорлар кўплаб мутахассислар ва мухлислар учун кутилмаган ҳол бўлди.
Ҳужум чизиғида Саудия Арабистонининг Ал-Аҳли клуби аъзоси Иван Тонейга жой топилгани диққатга сазовордир. Ҳимоя чизиғида эса Томас Тухел жиддий ислоҳотларга қўл урмоқда. Милан сафида яхши ўйин кўрсатаётган Фикаё Томори ва тажрибали Гарри Магуире тушириб қолдирилган. Бунинг эвазига Джон Стоунз ўз ўрнини қайта тиклади, шунингдек, Нюкасл ҳимоячиси Дан Бурн ва Манчестер Сити ёш иқтидори Нико ЎРеиллй таркибга жалб этилиши кутилмоқда.
Арсенал вакиллари Букайо Сака ва Деклан Рисе жамоанинг асосий ўзагини ташкил этади, уларга Нони Мадуеке ҳам қўшилиши айтилмоқда. Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Коббие Маиноо ҳам турнирга йўл олади. Томас Тухел кийиниш хонасидаги муҳит ва тажрибани сақлаб қолиш учун Жордан Ҳендерсонни ҳам таркибда олиб қолишга қарор қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!