
Португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза "Реал Сосьедад" футболчиси Арсен Захаряннинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида россиялик ярим ҳимоячининг Франция Лига 1 жамоалари — ПСЖ ва "Лион" қизиқиш доирасига тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Арсен Испанияда ўз ишини давом эттириши керак. Захарян бу мавсумда ўз имкониятларини олади. Мавсум ўртасида бошқа лигага, бутунлай бошқа футболга ўтиш мақсадга мувофиқ эмас", — деди Барбоза Legalbet нашрига.
Захарян 2023 йил ёзида "Реал Сосьедад"га қўшилган. Жорий мавсумда у етти ўйинда майдонга тушиб, бир гол уришга муваффақ бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.