
Ҳужумчи Роберт Левандовски яқин келажаги борасида қарор қабул қилди. Журналист Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, 37 ёшли поляк футболчиси қишки трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этишни режалаштирмаяпти.
Шундай қилиб, Левандовски 2025/2026 йилги мавсумни аниқ "Барселона" сафида якунлайди. Аммо юлдуз ҳужумчининг узоқ муддатли келажаги борасидаги саволлар очиқ қолмоқда.
Робертнинг каталон клуби билан шартномаси ёзда якунланади. Жорий мавсумда Левандовски 12 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
"Барселона"нинг навбатдаги ўйини 22-ноябрь куни ўз майдонида "Атлетик"ка қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.