
Россиялик мураббий Валерий Непомнящий дўстлик учрашувида Матвей Сафоновнинг ўйинига изоҳ берди. Непомнящийгнинг таъкидлашича, бундай хатолар ўйин амалиёти етишмаган футболчиларда тез-тез учрайди.
Унинг сўзларига кўра, мунтазам юклама олмаган футболчилар тезроқ диққатини йўқотади ва ўйин давомида руҳий жиҳатдан чарчайди. "Бу деярли одатий ҳолат, аммо футболчи ўз диққатини 90 дақиқа давомида сақлай олиши керак.
Кам ўйнайдиганлар жуда тез руҳий жиҳатдан чарчайди. Бу ҳолат, албатта, ўйин амалиёти етишмаслиги туфайли рўй берди", - деди Непомнящий "Матч ТВ"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, дарвозабон ўтган ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва ўйин охирида Алекс Валеранинг узоқ масофадан берган зарбасини ўтказиб юборди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.