date

Левандовски: Тез орада ҳаммаси ҳал бўлади

Левандовски: Тез орада ҳаммаси ҳал бўлади
"Барселона" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз келажаги ҳақида саволга жавоб берди. 37 ёшли футболчи ЖЧ-2026 саралашида Нидерландия билан 1:1 ҳисобидаги дурангда терма жамоасига ёрдам берди ва голли узатма билан ажралиб турди.

Аммо бу натижа полякларни қониқтирмади, чунки улар ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмайдилар ва плей-оффда кураш олиб боришларига тўғри келади.

"Мен хотиржамман. Бир неча ой ичида қаерда бўлишим ёки нимани хоҳлаётганимни билмайман. Ҳозир ҳеч нарсани ҳал қилишимга шошилишим шарт эмас.

Тез орада менинг келажагим ойдинлашади. Қарор нафақат спорт, балки ҳиссий омилларга ҳам боғлиқ бўлади," – деди Левандовски The Touchline нашрига берган интервьюсида.

Душанба куни Польша ЖЧ саралашининг сўнгги турида Мальта билан ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски: Тез орада ҳаммаси ҳал бўлади