
Каталониянинг "Барселона" клуби икки футболчиси фаолиятини Истанбулнинг "Фенербахче" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Haberler нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, туркиялик кучли клуб "Барселона"нинг марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски ва ҳимоячиси Андреас Кристенсенга қизиқиш билдирмоқда. Мазкур футболчиларнинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси келаси йил ёзида якунланади.
Шу сабабли, ушбу футболчиларни келаси ёзда бепул қўлга киритиш имкони мавжуд. Туркия чемпионатининг 12-туридан сўнг "Фенербахче" 28 очко жамғариб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.