date

Линекер ЖЧ-2026 фаворитларини айтди

Линекер ЖЧ-2026 фаворитларини айтди
Собиқ "Барселона" футболчиси Гари Линекер 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиблик учун асосий даъвогарларни санаб ўтди.

"Энг асосий фаворитлардан бири Испания. Ҳозирги кунда уларнинг терма жамоаси жуда кучли. Англия ҳам яхши таркибга эга, лекин биз учун бундай турнирларда доим қийин бўлган.

Шунингдек, Аргентина ва Франциянинг ҳам ғалаба учун ажойиб имкониятлари бор. Лионель Месси ҳақида унутмаслик керак, у ҳали ҳам юқори даражадаги ўйин кўрсатмоқда", – деди Линекер Marca нашрига берган интервьюсида.

Жаҳон чемпионати келаси ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги чемпиони Аргентинадир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Линекер ЖЧ-2026 фаворитларини айтди