date

Кристенсен ўз формасидан норози

Кристенсен ўз формасидан норози
"Барселона" ва Дания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен ўзининг жисмоний ҳолатини баҳолади. "Ўтган мавсумгача жисмоний формам борасида деярли ҳеч қандай саволлар йўқ эди.

Аммо ўшандан бери бундай саволлар кўпайди. Бу мени безовта қилади, лекин мен буни қабул қилишим керак", - деди даниялик футболчи журналистларга берган интервьюсида.

Кристенсен 2022 йилдан бери Каталония клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳозирги мавсумда 29 ёшли ҳимоячи 10 та ўйинда иштирок этган, бироқ натижали ҳаракатлар қайд этмаган.

Кристенсеннинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кристенсен ўз формасидан норози