date

Левандовски қишда «Барселона»дан кетмайди

Левандовски қишда «Барселона»дан кетмайди
Польшалик ҳужумчи, «Барселона» футболчиси Роберт Левандовски январ ойида клубни тарк этиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаган. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли Левандовски мавсум якунланганидан кейин фаолиятини тугатишни ҳам режалаштиргани йўқ. У тўлиқ диққатини июн ойига қадар «Барселона»даги ўйинларига қаратган.

Левандовски барча мумкин бўлган совринларни ютмоқчи, кейин эса келажаги борасида қарор қабул қилади. Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга эришган.

Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси келгуси ёзда якунланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски қишда «Барселона»дан кетмайди