
Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси, Даниялик ҳимоячи Симон Кьер ўзининг собиқ жамоадоши, португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леаунинг потенциалига ҳали ҳам ишонади. Кьернинг айтишича, Массимилиано Аллегри унга ўз салоҳиятини тўлиқ очишда ва асосийси, барқарор ўйин кўрсатишда ёрдам бериши мумкин.
"Рафаэл дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиши мумкин. Ҳали ҳам уларга қўшилиши учун имконият бор. Дембелега назар ташланг, у "Олтин тўп"ни қўлга киритди, чунки тўғри мураббий билан ишлади. Аллегри Леауни ривожлантириши мумкин. У ҳозир 26 ёшда, яна уч йил ўтгач кеч бўлади. Энди ёки ҳеч қачон", - дейди Кьер pianetamilan.it нашрига.
Леау 2019 йилдан бери "Милан" сафида ўйнаб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.