Португалия Ўзбекистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати «К» гуруҳининг иккинчи турида Португалияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Хюстондаги стадионда ўтказилган учрашувда Криштиану Роналду икки гол урди. Шунингдек, Нуну Мендеш ва Рафаел Леау рақиб дарвозасини ишғол қилди, яна бир гол Абдувоҳид Неъматовнинг автоголи сифатида қайд этилди.
Ҳисоб 6-дақиқада очилди. Криштиану Роналду Португалияни олдинга олиб чиқди. 17-дақиқада Нуну Мендеш устунликни оширди. Танаффусга яқин, 39-дақиқада Роналду иккинчи голини урди ва дубл қайд этди.
Иккинчи бўлимда ҳам Португалия босимни пасайтирмади. 60-дақиқада тўп Абдувоҳид Неъматовдан дарвозага кириб кетди ва автогол қайд этилди. 87-дақиқада Рафаел Леау учрашувдаги сўнгги голни урди.
Португалия рақиб дарвозаси томон 16 марта зарба йўллади, шундан тўққизтаси аниқ чиқди. Ўзбекистон еттита зарба берди ва иккитасини дарвоза соҳасига йўналтирди.
Тўп назоратида Португалия 66 фоизлик устунликка эга бўлди. Ўзбекистоннинг кўрсаткичи 34 фоизни ташкил қилди. Португалия 606 та узатмани 92 фоиз аниқлик билан амалга оширди. Ўзбекистон эса 282 та пас бериб, 77 фоиз аниқлик қайд этди.
Ўйинда Португалия 14 марта, Ўзбекистон 15 марта қоида бузди. Ҳар икки жамоа биттадан сариқ карточка олди. Қизил карточка кўрсатилмади. Бурчак зарбалари бўйича Португалия 3:2 ҳисобида устун келди.
Бу натижадан кейин Португалия икки ўйиндан тўрт очко жамғариб, гуруҳда биринчи ўринга чиқди. Ўзбекистон эса икки мағлубиятдан сўнг ҳозирча очкосиз қолмоқда.































Изоҳлар 0
…