Арсенал футболчиси Бразилия ўйинида жароҳат олди

Арсенал футболчиси Бразилия ўйинида жароҳат олди
Бразилия терма жамоаси ва Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Габриэл дос Сантос Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувини жароҳат сабабли якунлай олмади. Учрашув "Эмирэйтс" стадионида бўлиб ўтди ва бразилияликларнинг 2:0 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди.

Габриэл ўйинни асосий таркибда бошлади, бироқ 64-дақиқада алмаштиришни сўради. Унинг ўрнига майдонга Уэсли тушди.

Sky Sports хабарига кўра, футболчининг эрта майдондан чиқиб кетишига мушак жароҳати сабаб бўлган. Ушбу мавсумда Габриэл Англия Премер лигасидаги "Арсенал" ҳимоясининг муҳим аъзоси сифатида 11 та учрашувда майдонга тушишга улгурди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар