
Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчиси Маркос Льоренте Чемпионлар лигаси доирасида Миланнинг "Интер" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди. Учрашув 26 ноябрь куни "матрасчилар" майдонида бўлиб ўтади.
"Интер" - яхши жамоа, улар таркибида юқори даражадаги футболчилар етарли. Уларнинг ўзига хос ўйин услуби бор ва бу мураббий алмашганидан кейин ҳам ўзгармади.
"Интер" Чемпионлар лигасида барча тўртта учрашувда ғалаба қозонган, шунинг учун бизни жуда қизиқарли ўйин кутмоқда", - дейди Льорентенинг сўзларини La Gazzetta dello Sport нашри келтирган.
Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичи турнир жадвалида тўрт турдан кейин олти очко билан 17-ўринда бормоқда. "Интер" эса 12 очко билан учинчи ўринда жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.