Чемпионлар лигаси ярим финалида Диего Симеоне ва Андреа Берта ўртасида жанжал

Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида Арсенал жамоаси Атлетико Мадрид устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, умумий 2:1 ҳисоби билан финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Атлетико Мадрид бош мураббийи Диего Симеоне асабларини жиловлай олмай, Арсенал спорт директори Андреа Бертани итариб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ушбу кескин вазият ўйин тугашига оз вақт қолганида юз берди. Симеоне майдон четига яқинлашган Андреа Бертага нисбатан тажовузкор муносабатда бўлди. Натижада тўртинчи ҳакам ва клуб вакиллари аралашиб, икки томонни ажратиб қўйишга мажбур бўлишди.
Экспертлар, хусусан Стив Макманаман аргентиналик мураббийнинг хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилди. У Симеоне ва унинг ёрдамчиларининг ҳакамлар гуруҳига нисбатан доимий босим ўтказишини «даҳшатли» деб баҳолади.
Ўйин якунидаги матбуот анжуманида Диего Симеоне мағлубият учун ҳакамларни баҳона қилмаслигини таъкидлади. Гризманн иштирокидаги вазиятда қоида бузилгани аниқ бўлса-да, мураббий буни ўз жамоасининг муваффақиятсизлигига сабаб қилиб кўрсатишни истамади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!