date

Грачани: "Мен жуда хавотирдаман"


"Скуадра Адзурра" Норвегия терма жамоасига қарши ўйинда мағлубиятга учради ва энди жаҳон чемпионати саралаш босқичига чиқиш учун қийин плей-офф босқичидан ўтишга мажбур бўлади. Сўнгги саккиз йил ичида Италия терма жамоаси бундай босқичдан икки марта ўта олмаган.

Гаттузо бошқарувидаги жамоанинг ўйини кўплаб саволларни келтириб чиқарди ва итальян жамоатчилигида хавотир уйғотди. 1980-йиллар юлдузи бўлган Франческо Грачани ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу жуда оғир мағлубият, нафақат ҳисоб сабаб, балки психологик жиҳатдан ҳам. Биринчи бўлим жуда яхши ўтди, аммо иккинчисида қийинчиликлар юзага келди.

Мени ранжитгани шуки, бу жамоа мураккаб вазиятларга етарлича жавоб қайтара олмаяпти. Бу борада Гаттузога кўп ишлаш керак", - деди Грачани calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган, аммо охирги марта финал босқичида 2014 йилда иштирок этган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Грачани: "Мен жуда хавотирдаман"